Ассалому алайкум! Мен мисол ун салондаги 100 млн.лик мошинага 50 млн. (50%) тўлаб очрадга қўйсам тахминан 5 ойда чиқса шу чиқиши яқин қолганда ёки чиққанда мен бир машинани олувчи топиб (бозор нархида) тахминан 120 млн оғзаки келишув қилсам кейн салонга бориб мошани кўриб ва олувчи шахсга ҳам кўрсатиб кейн ундан қарз олиб 50 млн қолган 50% фоизни тўлаб уз номимга ўтказиб уша ерда уша келишув бўйича мошинани олувчи шахсга бериб юборсам ва бу ҳожат тушгани учун 1 ёки 2 марта эмас шу орқали бизнез қилса бўладими? Ҳозирги кунда шунақа салондан чиқариш биланоқ сотиш кўпайган, орада 5-6 ойга 20-25-30 млн гача пул қолади.
– Ва алайкум ассалом! Машинани ҳали қўлингизга олмай туриб сотиб юборишингиз мумкин эмас. Шариатимиз ўзида йўқ нарсани ҳамда ҳали қабз қилмаган (қўлига олмаган) нарсасини сотишдан қайтарган. Шунчаки мижоз топиб, у билан савдо эмас ваъдалашув қилсангиз ва машина тўловининг қолган қисмини қарз орқали ёпсангиз бунга фиқҳий жиҳатдан монелик йўқ. Валлоҳу аълам!