Ассалому алайкум! Хожатни чиқаргандан кейин покланиш учун нам бармоқни орқага тиқса, рўза бузиладими? Бузилса, каффорот хам тутиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (гемарой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйсалар рўзалари очиладими?
Жавоб: истинжо чоғида сув, бавосили касаллигида дорилар орқа аъзонинг клизма қилинадиган жойигача етиб борса рўза очилади. Етиб бормай ташқарида қолса, очилмайди.
لَوْ بَالَغَ فِي الِاسْتِنْجَاءِ حَتَّى بَلَغَ مَوْضِعَ الْحُقْنَةِ فَسَدَ وَهَذَا قَلَّمَا يَكُونُ
Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. Бу нарса жуда камдан-кам бўлади. (Роддул Муҳтор).
وَالْحَدُّ الَّذِي يَتَعَلَّقُ بِالْوُصُولِ إلَيْهِ الْفَسَادُ قَدْرُ الْمِحْقَنَةِ
Рўзани бузадиган даражада нарсанинг ичкарига киришидаги чегара клизмада сув ичкарига кетадиган жойидир. (Роддул Мухтор). Валлоҳу аълам!