Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийлаи рахм

18:06 / 18.11.2023 | Азамат | 614

Ассалому алайкум! Бир танишим номидан савол бераяпман. 1). 2 та опам ва синглим бор улар ва менхам хиджобдамиз, лекин улар умуман хиджобга мос эмас хиджоб билан шим кийп юрадилар ёки ичи корнагилан кийимлар ёки қўлларини билагинача турип юради қошларини терип хар биттаси 2/3 та бола билан бирданига йигит қиз бўб гаплашади намозлари ва ундан бошқа ўта ёмон хулқ ва қилиқлари хақида айтмай қўяқолай. Энди мен улардан узоқроқ бўлаяпман бу ишларини ёмонлигини тушунтрсамхам тушнмаяпди. Уларни бу туриши энди кетди тузатилмайди. Онамга айтсамхам фойдасиз барбир синапхам кўрдим. Яна давом қилаверса мен улар билан шундай узоқлашаверганим дурусмти ёки турмуш қургач узоклашип кетсам дурустми? Чунки ўзим хохлайман шуни уларни бу қилиқларидан. 2) Қиз бола онасига ўхшаши бор гап. Онасини кўрип қизини ол дийишади бу қанчалиқ тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Силаи раҳмни буткул узиб қўйиш ҳаром. Сиз улардан таъсирланиб, ўзингизнинг хулқингизга ҳам зарар етишидан қўрқмасангиз улардан узоқлашманг. Доим улар билан яқин алоқада бўлиб ҳам сўзингиз ҳам хулқингиз билан уларни тақвога тинимсиз чақириб туринг. Сиздан ибрат олишсин. Сизга ҳавас қила бошлашсин. Аммо ҳаргиз ўзингизни улардан афзал деб кўра бошламанг. Бу ибодатларда кибрланишни келтириб чиқаради.

2). Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Аммо бу нотўғри дегани эмас. Бу гап тажрибадан келиб чиқиб айтилган. Воқеликда онасига умуман ўхшамайдиган қизлар ҳам, унинг яхши-ёмон одатларини юзда-юз такрорлайдиган қизлар ҳам учрайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat