Ва алайкум ассалом! Қазо рўзани беш кун яъни ийдул фитр ва қурбонлик кунининг тўрт кунидан ташқари ҳамма кунда тутиш жоиз. Одатда одамлар жума куни рўза тутиш борасида нотўғри тушунчага бориб қолганлар. Жума куни савоби кўп, бошқа кунларда рўза тутгандан кўра бу кунда рўза тутиш афзал – деган ниятдагина жума кунини рўзага хослаб олиш жоиз эмас. Бу ниятда бўлмаса рўзани ният қилган бўлса, ёки қазоларини тутса, ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Гап рўзани жума кунига хослаб олиш ёки олмасликда холос. Бу худди намозларга битта сурани хослаб олиб, бошқасини ўқимасликка ёки масжиддан бир жойни тайин қилиб олиб, бошқа жойда намоз ўқимасликка ўхшайди. Бундай қилиш макруҳдир. Валлоҳу аълам.