Ассаламу алайкум, хурматли Шайх хазратлари! Аллоҳим сиздан рози бўлсин. Ўзингиз биласиз ҳозир кўчада иймони бутун эркакларнинг бош кўтариб юриши қийин бўлиб қолди, сабаб эса эркакман деб юрган даъюсларнинг қизларидир! Шундай оталар борки, қизларига мини юбка ва жуда тор шимларни бозорга қизини олиб бориб, айтган кийимини олиб бераяпти! Ҳозирги кўпчилик қизларни кийинишидан бош кўтариб қарай олмайман, ҳар куни кўчага чиқишим билан дод деб юборгим келади ва ҳайрон қоламан, бу қизларнинг оталари қанақа одам ўзи? Одамми ёки шайтонми деб ўйлаб қоламан. Тавба, бу даъюсларни бирор матбуот, телевидения ва радио орқалими, қанақа қилиб бўлса ҳам огохлантириб, тартибга чақириб қўйишнинг иложи бормикан? Шайх ҳазратлари, шу даъюсларни шарманда қилиб, уялтириб бўлса ҳам, тартибга чақириб қўйиш учун замонавий тарзда уларни бу ҳаракатсизлигини қоралаб журнал, китоблар кўплаб чоп эттириш иложи йўқмикан? Қандоқ қилса бу лаънати иллатни даф этса бўларкин ???
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
*Ушбу ҳам сиз айтган воситалардан бири. Улар билмагани учун шундай қилишади. Шунинг учун ҳар ким қўлидан келган йўл билан англатиши керак бўлади.