Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

23:46 / 06.12.2022 | Ibn abduxoshim | 576

Ассалому алайкум! Бир дўстимга анча олдин қарз бергадим сўрадим сўрадим бероврмади шунда мен айтдимки дўсм агар ўша қарзингни берсанг бу дунёйимга фойда бермасанг у дунёйимга фойда деб охиратни назарда тутиб гапирдим. Бўлди энди сўрамайман дедим энди бир гапни этишиб қолиб фикрим ўзгарди яни уни хадя қилсам ажри кўпроқ бўлишини билдим энди дўсм ўша қарздан кечдим сенга ўша пул хадя десам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.  
Қарз беришлик энг савобли ишлардан эканлиги барчага маълум. Айниқса, муҳтож қариндош-уруғ ва дўстларга берилган қарзнинг савоби янада улуғ бўлади.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қиладилар: “Ким бир мўминдан бу дунёнинг ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади...” Шариатимиз камбағалнинг қарзини кечишга чақиради ва бу ишни қиёмат кунида банданинг гуноҳлари ўчирилишига сабаб қилди.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Бир киши одамларга қарз берар эди ва хизматкорига: “Қарзини узишга қийналган кишининг ёнига (қарзни сўраб борсанг), ундан (қарзини) кечгин, шоядки Аллоҳ ҳам биздан (гуноҳларимизни) кечса”, – дер эди”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “У Аллоҳга йўлиқди ва унинг гуноҳларини кечди”, – дедилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat