Ассалому алайкум! 1) Маҳалламизда мавжуд бўлган масжид ўрнига лойиҳа асосида ҳашар йўли билан 2 йилдан бериб янги масжид қурилмоқда. Бундан 9 ой аввал опам ўғил фарзандлик бўлдилар. Дадам бир қўчқорни ақиқага атаб масжидга олиб чиқиб сўйдирдилар ва масжидда ишлаётган ишчиларга ҳаммасини ташлаб чиқдилар(Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин). Шу ҳолатда бу жонлиқ ақиқа ҳисобига ўтадими?
2) Масжидда намозга азон айтишдан сал аввал кириб қазо намозларни ўқиб турганда азон чақирилиб қолди бундай ҳолатда нима қилиш керак? Ўқилётган қазо намозини давом эттириш маъқулми?
3) Одатда азон ва такбир орасида 10 дақиқа бўлади. Шу орада қазо намози ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтади.
2). Давом эттираверади.
3). Ҳа. Валлоҳу аълам!