Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли сабабга кўра ибодатларни вақтида бажара олмаслик

12:10 / 24.11.2023 | Nozimaxon | 506

Ассалому алайкум! Мен яқинда бачадон бўйнидан вирусли касаллик аниқлангани сабабли жарроҳлик амалиётини бошимдан кечирдим. Маълум муддат тиғ теккан жойдан қон ва бошқа турдаги суюқликлар келиб тураркан. Мен ўзимни тахорат ва ғусл қилиб бажариладиган ибодатлар учун поклигимга гумонда бўлдим ва намозларимни ва Қуръони Карим тиловатларини канда қилдим. Зеро маълум муддат мустаҳаб ва умумий покланиш учун ювиниш ҳам таъқиқланганди. Жами 30 кундан зиёд вақт оралиғида намозларимни ўқий олмадим. Саволим қуйидагича: Мен ушбу кунларда бажаролмаган намозларимнинг қазоларини ўқишим лозим бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимай хато қилгансиз. Таҳоратда ювиладиган аъзоларга сув текказиш мумкин бўлса сув билан таҳорат олишингиз, агар мумкин бўлмаса таяммум қилишингиз, узлуксиз таҳоратингиз синиб турган бўлса соҳиби узр сифатида ҳар намоз вақтига таҳорат ёки таяммум қилишингиз керак эди. Илмсизлик туфайли намозни тарк қилиб қўйганингиз учун истиғфор айтинг. Энди ўша кунлардаги ўқимаган барча намозларингизнинг қазосини ўқинг. Ҳайз кунлариникини эса ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat