Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

12:20 / 24.11.2023 | Ihtiyor | 407

Ассалому алайкум! Бир шеригим билан бир ой сиз бир ой мен ойлигимизни бериб туриб анча камларимизни қилиб оламиз деб келишдик, биринчи ойлик олганимизда мен ойлигимни бердим, кейин у менга бериши керак эди лекин ишлаётган жойимиздан 6 ойдан буён ойлигимизни ололмадик кейин бошқа бошқа жойда ишлашга мажбур бўлдик, шунча вақт ичида шеригим пул топти лекин ортира олмади менга пул бергани йўқ, бу орда рубл курси тушиб кетти хуллас хозиргача пул бермаяпти мен унга ака мен 100 долларга зиён қиляпман энди нима бўлади пул топганизда беришиз керак эди десам ука хавотир олманг пул топсам ўша юз долларни қўшиб бераман деди кўпчилик буни хорам сутхорликка киради дияпти қарздор одам ўзи рози бўлиб берса хам харом бўлаверадими? Агар хорам бўлса қарз берган одам зиёнга кириши ёмонку тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қанча қарз берган бўлсангиз ўшанигина қайтариб оласиз. Ундан ортиғини талаб қилишга ҳақли эмассиз. Киши қарз бераётганида шундай вазиятларни ҳисобини олиб қарор қабул қилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat