Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, бизга азон эшитиладиган, масжиддаги имом қироатда кўп хато қилади. Баъзида адашиб кетиш, ҳарфларни ташаб кетиш холатлариям учраб туради. Бошқа масжид яёв 35 минутлик(2.2 км) узоқликда. Шундай ҳолатда биз намозни уйда ўқисак бўладими ёки масжидда ўқиб кейин қайта ўқиб олайликми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Масжидда ўқиб, агар хато қилса қайта ўқишга ҳаракат қилинг. Агар умуман намозга ярамайдиган даражада бўлса орқасида ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!