Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лида тақдири

Ассалому алайкум! Оиламда ота онам ва бир турмушдан қайтган опам(фарзандсизлик сабаб), мен аёлим ва олти ойлик ўғлим яшаётган эдик, аёлимни бўқоқ касалиги сабаб жиззакилик одати бор эди, кунлар ойларга уланиб 2 йиллик турмушимизга сўнгги 2 ойда барс кетди, сабаб аёлимни аммаси оиламда аёлимни бошлиқ қилиш ниятини сингдирди, орада сабабсиз жанжаллар, исботи йўқ тухматлар аёлим томонидан ота онамга, менга хамда қариндошларимга нисбатан қилинди, аёлим аммасининг гапини олиб олти ойлик гўдакни 15 кунга ташлаб уйига кетиб қолди, фарзандим учун ғурурдан кечиб бордим, қайнота қайнонамдан эшитмаган тухматим қолмади, Аллох учун қасам ичиб хақлигимни исботлаб аёлимни уйга қайтардим. Бу сафар хам аммаси келиб яна аёлимни бизга қарши қайраб, уруш ниятини солиб кетди, аёлимни ёмонликдан қайтариш ниятида унга насихат қилдим, ётоғимни ўзгартирдим, астагини уриб чегарани эслатдим, лекин яна уйига кетиб орамизга жахлим устида бир талоқ тушди, оиламни саклаш, боламни тирик етим қилмаслик учун уни қайта никохимга олдим, қайтган куни менга уни жин урганини айтди, мен этибор бермадим, охирги жанжалда ота онам ва мени тухмат ва хақоратлар остида қолдириб уйига кетди, 6 ойлик ўғлимни етим қилишга кўзим қиймаябди, ота онам шанини ер қилгани, эрига нисбатан итоатсизлиги сабаб аёлимни кечиролмайман. Бошим қотган бу ишлар жин чалган аёлни ишими ё икки аёлни тинч оилани бузишдан кўзлаган молиявий макри? Иккинчи марта талоқ қилсам Аллох ёмон кўрган банда бўлишдан қўрқаман (Биринчисидан етарлича дарс олдим), аёлимга талоқ бермасам, талоқни қурол сифатида ишлатган бўлиб қолмаймани?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга кўра аёлингиз ғирт туҳматчи ва фитначи бўлиб чиқмоқда. Ўзингизнинг айбларингиз ҳақида эса ҳеч нарса демабсиз. Одатда икки тарафда ҳам айб бор бўлса ўша айбларини тузатишларига ва оилани сақлаб қолишга чақирилади. Бир тараф айбсиз бўлиб, нариги тараф унга тинимсиз зулм қилаётган бўлса аввало ўша зулмга сабр қилиб, унга насиҳат ила яшашда давом этиш, оилани бузмаслик тавсияси берилади. Агар бунга сабри етмайдиган инсон бўлса ажралиш ўз ихтиёрида экани айтилади. Вазиятингизга ўзингиз баҳо беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat