Ассалому алайкум! Мени бир нарса ўйлантиради, ўғил фарзандларимизга суннат тўйини беришга қандай ҳадислар келган? Суннат тўйи фарзми ёки қарзми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Хатна қилиш суннати муаккада, Ислом шиорларидан. Ақийқа қилиш ҳам суннат, қолгани диндан эмас. Валлоҳу аълам!