Ассалому алайкум! Мен яқинда оёғимдан гипсни ечгандим, намозимни ўтириб ўқиётганимда саждада пешонамни теккизолмаяпман. Агар теккизиш лозим бўлса масжидга чиққанда ё бошқа жойда бўлганимда ўзим билан олдимга қўйиш учун доим ёстиқ кўтариб юришим керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ишора қилиб ўқиган одам бирор нарсага сажда қилмайди. Саждани ҳам ишора билан қилаверади. Валлоҳу аълам!