Устоз, қуюдаги ҳадисни келтирган экансиз:“Шарҳи ақийдатут Тоҳавия” китобида қуйидагилар келган:“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир яхши ва фожир ортидан намоз ўқийверинглар», деганлар. (Дора Қутний ривоят қилган). «Саҳиҳи Бухорий»да Абдуллоҳ ибн Умар ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳулар Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий ортидан намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Ҳажжож фосиқ ва золим бўлгани эса, маълум ва машҳур. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ал-Валид ибн Уқба ортидан намоз ўқир эдилар. У эса, ароқ ичар эди.”Лекин базилар айтадики агар имомнинг тажвиди яхши бо'лмаса, намозни қайта о'қиб олган яхши деб...Энди бу ҳолатда демак агар киши фосиқ бо'лсаю, намозни тажвид ила яхши о'қиса бо'лаверади. Лекин имом фосиқ бо'лмасада намозни бази камчиликлар билан о'қиса, қайтадан о'қиб олиш керак экан. Хулосам то'г'рими, Устоз?