Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет орқали пул ишлаш турлари

00:02 / 29.05.2014 | Абдуазим | 3163
Ассалому алайкум, ҳурматли шайх Ҳазратлари. Саволим бугунги кундаги интернет орқали пул ишлаш йўллари ҳақида: 1. Сизга капча*ни териш сўралади. Ҳар бир терилган сўз/рақам учун ҳисобингизга камида 0.01 рублдан тушади (http://www.captcha.ru/captcha.gif)* 2. Сизга қайсидир бир сайтга киришингиз ва у ерда муайян вақт (20-60 сония) қолишингиз сўралади. Ҳар бир кирган сайтингиз учун маълум миқдорда ҳисобингизга автоматик тарзда пул тушади. 3. Сизга бирор бир вазифа бажарилиши сўралади, Вазифалар турли хил бўлиши мумкин: қайсидир сайтда рўйхатдан ўтиш, e-mail орқали обуна бўлиш, қаергадир/нимагадир изоҳ бериш (комментарий), ниманидир юклаб олиш ва шу каби майда ишлар. Булардан топиладиган пул ҳалолми? Жавоб учун аввалдан ташаккур. Шу каби савол аввал берилган бўлса минг бора узр. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша фаолиятлар шариатга хилоф ишларга ёрдамчи бўлмаслиги шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat