- Ва алайкум ассалом! Ризқ барчаси Аллоҳдандир ва бу ҳақ. Ўша ризқ иккига бўлинади. Ҳалол ва ҳаром ризқ. Ким қайси томондан талаб қилса ўша икки ризқи унга етиб бораверади. Ҳалол касб қилганлар ҳалол ризққа, ҳаром касб қилганлар ҳаром ризққа етишаверади. Чунки бир умр фоҳишалик қилиб ёки вино заводидан вино сотиб ризқини топганлар ҳам кўп. Бу дегани Аллоҳ бермаяпти дегани эмас, Аллоҳ бермоқда, лекин норози бўлиб бераётган бўлади. Сиз ҳалолдан касб қилинг. Тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!