Ассалому алайкум! Яқиндагина бувам оламдан ўтдилар, охиратлари обод бўлсин! Ўлик чиққан уйдан ўликнинг уруғи қавми қариндошлари тухум ейиши мумкин эмас экан. Бир ойгача тақиқланган экан, акс ҳолда еб қўйилган тақдирда қавми қариндошлари қирилиб кетар экан. Шу гап қанчалик тўғри, бу ҳақда динимизда қандай гаплар бор.
– Ва алайкум ассалом! Бу гап сафсатадан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!