Ассалому алайкум! Мен яқинда бир тарбиявий қисқа метражли филм кўриб қолдим. Унда бир киши аввал бозордан гўшт олиб сўнгра масжидга Пешин намозини ўқиш учун боради. Намоз ўқишдан олдин сотиб олган гўштини оёқларини орасига қўйиб олади ва намозини адо этади. Уйига қайтиб аёлига шўрва қилишни буюради орадан 2, 3 соат ўтгандан кегин гўшт пишмаган бўлади ва яна қайнатади 1 соат, барибир гўшт ўз холига тураверади. Шунда халиги кишининг онаси гўштни кимдан олганлиги нима бўлганлиги хақида сўрайди ва бўлган ишни айтса, халиги аёл шундай гап айтади - Вой болам масжидга сен билан бирга кириб намоз ўқиган сажда қилган гўшт сувда куймабди ўтда ёнмабди, Аллоҳнинг мехрибончилигини қара деб айтади. Айтингни устозлар шундай бўлиши мумкинми? Бунга бирор бир хадис ёки Қуръондан оят борми шу хақида?
– Ва алайкум ассалом! Масжидлар Аллоҳ таолонинг байтларидир. Уларнинг шарафини билдириш учун бундай тўқима нарсаларга эҳтиёж йўқ. Ким тўқиган бўлса ҳам хато қилибди. Валлоҳу аълам!