Ассалому алайкум! Яқинда бир дугонам билан тортишиб қолдим. Очиғи унинг гаплари дилимни оғритди. Мен фақатгина исломий гаплар айтим. Намоз ҳар бир мусулмонга фарз, аёл киши хижобда авратларини кўрмаслиги керак деб айтим холос. Дугонам эса ман шу гапларни "Бир ривоят бор билсанг бир киши беш вақт намоз ўқиб барча Худо буюрган нарсаларни қиларкин бир киши эса аксинча сопон экан у ўқишни ҳатто билмаскан лекин ҳар доим Оллоҳ диркан улар оламдан ўтибди ва солиҳ инсон дўзахга сопон эса жаннатга тушибди. Бундан фаришталар ажабланиб Аллоҳдан сўрашибди нега ундай бўлди деб шунда Оллоҳ бу зот била туриб ғийбатга садақа ва бошқа харом ишларни қилган сопон эса ҳар доим намоз ўқимаса ҳам мени дилидан ҳеч қачон чиқармаган деб жавоб қайтарган экан. Аввалиси ҳиссадан ҳисса буни биз эмас яратгувчимиз ҳал қилади" деди. Унга бу сўзларим ёқмади шекилли. Сан мажбурлаганинг учун гуноҳкорсан деди. Ахир буни айтиш гуноҳмаску? Жудаям сиқилиб кетим. Аллоҳни буюрганини рад этманг хеч қачон куфр бўлади дедим. Айтинг ростан ҳам гуноҳкорманми?
– Ва алайкум ассалом! Яхши бўлибди. Пайғамбарлар ва солиҳ зотлар амри маъруф қилганлари учун тошбўрон қилинганлар, қаттиқ ҳақоратлар эшитганлар. Бу йўлда бўлганлар шунга тайёр бўлишлари керак. Охиратдаги ажри ҳам шунга яраша бўлади. Қолаверса келгусида улар сиздан айб тополмайдиган солиҳ амалларда бардавом бўлинг. Сиз ҳеч қачон ғийбат қилманг, гўзал ахлоқ билан уларга муомалада бўлинг. Бир кун келиб албатта таъсири бўлади. “Бўл” деса ўша заҳоти бўлиш бу Аллоҳ таолога хос. Қолганлар шундай бўлишини кутиши, бўлмаса ғазаби келиши бу аҳмоқлик. Валлоҳу аълам!