Ассалому алайкум! Жахл устида аёлимга талоқсан деб ювордим ўзим хохламаган холда. Хозирда аёлим иддада ўтирибти аёлим айтяптики идда вақтида бир уйда яшаш мумкун эмас. Уйдан чиқиб кетин деяпти. Шунга ойдинлик киритиш мақсадида сизларга юзландим. Мен хозир ўз уйимдан чиқиб кетишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! “талоқсан” деган бўлсангиз ражъий талоқ қўйган бўласиз. Ражъий талоқ қўйилган аёл эри билан бир уйда бир хонада ёлғиз қолиши жоиз. Уни “қайтариб олдим” десангиз ёки шаҳват билан ушласангиз никоҳингиз тикланиб қолади. Валлоҳу аълам!