Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лиъон

00:00 / 18.05.2007 | eski savollar | 10404

Лиъон масаласи илм учун ҳам ҳукм учун ҳам билдирсангиз яҳши бўларди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ЛИЪОН ХАКИДАГИ ФАСЛ

«Лиъон» сўзи лаънатдан олинган бўлиб лаънатлашиш маъносини англатади. Шариатда эса, хотинини зинода айблаб, гувоҳ келтира олмаган эрнинг ва зинонинг рад этган хотиннинг қозининг олдида бир-бирларини лаънатлашларига айтилади.
Бу ҳукм шариатга Қуръони Карим ояти орқали кирган. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида: «Ўз жуфтларига (бўҳтон) тоши отиб, факат ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаганлар эса, бас, улардан хар бирининг гувоҳлиги Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у ростгўйлардан эканлиги ҳақида шохидлик беришдир.
Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини (айтишликдир).
Ва у(аёл)дан азобни қайтарадиган нарса Аллоҳнинг номи ила тўрт марта, албатта, у(эр) ёлғончилардандир, деб шохидлик беришидир.
Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида! Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва ўта ҳикматли Зот бўлмаганида эди!» деган (оятлар).
«Мухтасари Викоя»да келган матн куйидагича бошланади:
Ким афийифа хотинини зинода айбласа ва уларнинг иккиси хам гувоҳликка ярайдиган бўлса ёки эр аёл туққан болани инкор қилса ҳамда аёл талаб қилса лиъон айтишади.
Аёлнинг афийфа бўлиши шартидан агар олдин зино қилгани маълум бўлса, зино хақида унга тухмат бўлган бўлса, отаси маълум эмас боласи бўлса, фосид никоҳда бўлган бўлса ва шунга ўхшаш аёллар билан лиъон қилинмайди. Икковларининг гувоҳликка ярайдиган бўлишлари хам шарт. Яъни, мажнун, бировни зинода айблагани учун хад урилган, кул, ёш бола, кофир бўлмасликлари лозим.
Хотини туккан болани мендан эмас дейишлик хам хотинни зинодан айблашликнинг катта аломатларидан бири. Бу холатларда хотин ўзида бу орни рад қилиш учун қозига арз қилса, ораларида лиъон айтишиш йўлга қўйилади.
Сахл ибн Саъд розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, айтингчи, бир одам ўз аёли ила бир кишининг топса, уни ўлдирадими ёки нима қилади?» деди.

Шунда Аллоҳ унинг тўғрисида Қуръонда зикр қилинган икки бир-бири билан лаънатлашишувчи хақидаги нарсани нозил қилди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам:
«Батахқиқ, Аллоҳ сен ва аёлинг хақингизда хукм қилди. Энди, масжидда лаънатлашинглар, мен шохидман», дедилар.
Фориғ бўлганларидан кейин (эр):
«Агар уни ушлаб турсам, унга нисбатан ёлгон гапирган бўламан, дедида, унга Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам лаънатлашишни тугатганларидан кейин амр қилмасларидан туриб уч талоқ қилди. Ибн Шихоб:
«Икковларидан кейин икки лаънатлашувчи орасини ажратиб қўйиш суннат бўлиб қолди. Аёл хомиладор эди. Ўғли онасининг номи ила чақирилар эди. Сўнгра меросда у онасидан, онаси ундан мерос олиши жорий бўлди, деди».
Бошқа бир ривоятда:
«У зот соллаллоху алайхи васаллам:
«Агар кизгич, бўйи паст, вахрага ўхшаш тугса аёл ростгўй, эр эса унга нисбатан ёлгон гапирган бўлади. Агар 
(аёл) кора, кўзи ва икки думбаси катта бола тугса, эр унинг хакида рост гапирган бўлади», дедилар.
Аёл ўша нарсалардан хуш кўрилмаганини туғди», дейилган. 
Тўрттовлари ривоят килишган.
Бошқа бир ривоятда:
«У зот соллаллоху алайхи васаллам икковларига:

«Икковингизнинг хисобингиз Аллоҳга хавола. Иккингиздан бирингиз ёлғончисиз. Сен учун энди, унга йўл йўк», дедилар.
«Молимчи?» деди у. «Сенга мол йўқ. Агар рост гапирган бўлсанг, мол у(аёл)нинг фаржини ўзингга ҳалол қилиб олганинг учун. Агар унга нисбатан ёлғон гапирган бўлсанг, у (мол) сендан яна хам узоқ», дедилар».
Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Ансорларнинг бир киши келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, киши ўз аёли билан бир одамни ушлаб олса, бу ҳақда гапирса, дарра урасизлар ёки сукут сақласа, дарду алам билан сукут сақлайди», деди. У зот соллаллоҳу алайхи васаллам:
«Эй, бор Худоё! Ўзинг кушойиш бер, деб дуо қила бошладилар. Шунда лиъон ояти нозил бўлди. Бас у зот уни халиги одамга тиловот қилиб бердилар, унга ваъз қилдилар, эслатдилар. Бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгил эканининг хабарини бердилар. У эса:
«Йўк! Сизни ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, мен унинг ҳақида ёлғон гапирмадим», деди.
Сўнгра у зот у(аёл)ни чақирдилар, унга ваъз қилдилар, эслатдилар. Бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгил эканининг хабарини бердилар. У эса:
«Йўк! Сизни ҳақ ила юборган Зот ила қасамки, у ёлғончидир», деди. Бас, у зот эркакдан бошладилар. У тўрт марта Аллоҳнинг номи ила (қасам ичиб) ўзининг ростгўйлардан эканлигига гувохлик берди. Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, албатта, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини айтди. Сўнгра аёлга ўтдилар. Бас, у хам тўрт марта Аллоҳнинг номи ила (қасам ичиб) у (эр) ёлғончилардан эканлигига гувохлик берди. Бешинчисида эса, агар у(эр) ростгўйлардан бўлса, албатта, ўзига Аллоҳнинг ғазаби бўлишини айтди. Сўнгра у зот икковларининг орасини ажратиб кўйдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Иккиси кўзининг олдида жамланганларида кейин лиъон айтиш қуйидагича амалга оширилади.
Эр бошлайди ва тўрт марта «Аллоҳ ила қасам ичаманки, мен аёлни зинода айблаётганимда ёки болани инкор қилаётганимда, албатта, ростгўйдирман, дейди. Бешинчисида, агар аёлни зинода айблашимда ёлғончи бўлсам, деб ўзига Аллоҳнинг лаънати бўлишини айтади.
Сўнгра аёл тўрт марта «Аллоҳ ила қасам ичаманки, у менга кўяётган айбда ёлғончидир, дейди. Бешинчисида, агар у менга қўяётган айбда ростгўйлардан бўлса, деб ўзига Аллоҳнинг ғазаби бўлишини айтади.
Кейин қози икковларининг орасини ажратади ва боланинг насабини эрдан рад қилади. Шу билан бир боин талоқ тушади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг даврларида ва иштирокларида худди шундоқ бўлган. Буни аввал ўрганиб ўтдик.
Агар эр бош тортса, то лиъон айтишгунича ёки ўзини ёлғончига чиқаргунча камаб қўйилади. Агар хотин бош тортса хам то лиъон айтишгунча ёки унинг гапни тасдиқлагунича қамаб қўйилади.
Агар эр қул ёки кофир ёхуд бировни зинода айблагани учун дарра урилган бўлса, дарра урилади.
Чунки у мазкур нуқсонлар сабабли лиъон айтишишга ярамайди. Узр унинг тарафидан чиққан бўлгани учун жазога тортилади. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида «Покиза аёлларга (бўхтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувох келтира олмаганларни саксон дарра уринглар», деган.
Агар эр лиъонга солих бўлса-ю, хотин чўри, кофир, бировни зинода айблагани учун дарра урилган, кичик ёшда, мажнуна ёки зония бўлса, эрга дарра урилмайди. Шунингдек, лиъон айтиш хам бўлмайди.
Чунки мазкур сифатлардан бирига эга бўлган аёл лиъон айтишга солих эмас.
Лиъон айтишганлар абадий жамлана олмайдилар.
Яъни, иккови яна қайта никохланишига мутлако йўл йўқ.
Агар эр ўзини ёлғончига чиқарса, дарра урилади ва аёлнинг никохи унга халол бўлади. Шунингдек, эр бошқа аёлни зинода айблаб, дарра урилса ёки хотин зино қилса ва унга дарра урилса хам.
Эр ўзини ёлғончига чиқаргандан кейин шаходатдан қайтган бўлади. Бундан кейин ораларида бўлган лиъон хам бехудага чиқади ва аёлнинг никохи унга дуруст бўлади.
Эр ўзи лиъон айтишган хотинидан бошка аёлни зидода айблаб гапи ёлғон чиқиб дарра урилганидан кейин лиъонга салохияти қолмайди. Шунинг учун, аввалги нарса хам ўз кучини йўқотади ва аввал лиъон айтишган аёлнинг никохи унга жоиз бўлади.
Эр никохдан кейин, духулдан олдин аёл билан лиъон айтишиб ажрашди. Кейин халиги аёл зино қилиб оилали бўлмагани учун дарра урилди. Шу холда хам эр мазкура аёлни, агар аввал у билан лиъон айтишган бўлса хам, никохлаб олса жоиз.
Соқовнинг зинода айблашида ва ҳомилани инкор қилишда лиъон йўқ.
Лиъон очиқ-ойдин сўзларга боғлиқ бўлгани учун гапира олмайдиган одамнинг айблаши шубха ўрнига ўтгани учун у зинода айблаганида лиъон бўлмайди.
Ҳомилани инкор қилиш хам шубха, холос. Зинода бошқа сабаб ила хомила пайдо бўлган эхтимоли бор. Шунинг учун бу холатда хам лиъон амалга оширилмайди. Сен зино қилдинг ва бу хомила ўшандандир деса, лиъон айтишади ва хомила нафий бўлмайди.
Бу ерда зино сўзини очиқ айтгани учун зинода айблаш собит бўлади ва лиъон айтишга замин топилади. Ҳомиланинг нафий бўлмаслиги лиъоннинг зино сўзи учун бўлгани, ҳомилани инкор қилгани учун эмаслигидандир.
Ким табриклаш замонида ёки тугиш учун нарсаларни сотиб олиш даврида болани инкор қилса ўтади. Кейин ўтмайди. Икки холатда хам лиъон айтишади.
Демак, болани мендан эмас деб инкор қилишнинг хам чегараланган вақти бор. Болани тугишга тайёргарлик пайтида керакли нарсаларни сотиб олаётганда ёки туғилиганидан кейин одамлар табриклаётганда инкор қилса, инкори ўтади. Аммо мазкур вақтларда индамай туриб, одамларнинг табрикларини қабул қилиб бўлиб кейин инкор қилса, инкори ўтмайди. Аммо зинода айблаш борлиги учун икки холатда хам лиъон айтиш лозим бўлади.
Агар эгизакларнинг аввалгисини инкор қилиб кейингисини эътироф қилса, унга дарра урилади. Акси бўлганда лиъон айтишади. Икки масалада хам болаларнинг насаби собит бўлади.
Эгизакларнинг аввалгисини инкор қилиб кейингисини эътироф қилганда ўзини ўзи ёлғончи қилган бўлади. Чунки эгизаклар бир сувдан бўладилар. Акси бўлганда, яъни, аввалигисини эътироф қилиб кейингисини инкор қилганда зинода айблаш бўлди ва ундан қайтиш бўлмади. Зинода айблаш собит бўлганда эса, лиъон айтиш лозим бўлади.
Икки ҳолатда хам болаларнинг насаби собит бўлиши уларнинг эгизак бўлганлари учундир. Улар бир бўлганлари учун бирини эътироф қилиш иккинчисини хам эътироф қилиш бўлади.


Топ рейтинг www.uz Openstat