Ассалому алайкум! Бир жойда асал йиғиб олиш жараёнига гувоҳ бўлдим. Бу ерда асалари рамкасида тушмай қолган асаларилар чўтка билан супуриб туширилди. Ўша чўтка эса нам эди. Бу чўткани ҳамма қўлини тиқиб ювиб кетадиган челакга ботириб олишади. Челакнинг суви ранги ҳам ўзгариб кетган. Катта эҳтимол билан нажосат ҳукмини ҳам олиб бўлган. Хуллас ўша чўткадан тушган сув рамкада маълум миқдорда қолади. Кейин бу рамкани махсус бочкада айлантиришади. Шунда асал ҳам сув ҳам аралашиб кетади. Менинг саволим асалга ҳукмий жиҳатдан нажосат бўлган сув тушса бу асалнинг ҳукми нима?
– Ва алайкум ассалом! Ўша челакдаги сув нажас экани аниқ бўлмагунича унга тушган нарса пок ҳукмидадир. Валлоҳу аълам!