Ассалому алайкум! Албатта мусҳафни тахорат билан ушлаши керак, ва таҳорат билан Қуръон ўқигани яхши. Аммо шунга зарурқт туғилса тахорати йўқ одам телефоннинг ўзидан бўлмаган, яний кейинчалик сотиб олинган ғилофи бўлса, телефонда мусҳаф очилган ҳолида қўлига олиши, ва экранни бошқариш учун қаламча (мисол учун ҳозирги телефонларда бўлган с пен деб номланган қаламча қурилма билан) ва шунга ўхшаш нарсалар бўлса уининг саҳифаларини шу орқали ўтказиб, умумий шу тарзда мусъҳафни очиб ўқишнинг ҳукми қандай? Бу масаладаги саволларни кўрдим, умумий шу масалани тўлиқроқ, айнан телефоннинг ғилофига доир масалани аниқ ишонч ҳосил қилиб тушуниб олиш ва шу масалага қизиқиб саволни қидириб кўрадиганлар учун ҳам маълумот бўлиб қолиши учун ушбу саволларни берябман.
– Ва алайкум ассалом! Телефонда мусҳаф очилган ҳолда уни ғилофсиз ҳам қўлга олиш мумкин. Аммо ойнасининг Қуръон саҳифасини тасвирлаб турган қисмига бармоғини текказмайди. Лекин қаламча воситасида варақласа бўлади. Валлоҳу аълам!