Ассалому алайкум! Қуръони Каримнинг ҳар бир харфи хақ эканлигига шубха қилмаган ҳолда, сизга атеист томонида иддаони ёзмоқдаман. Унга кўра: Арроҳман сурасида 22 оят дарё ва денгиз орасидаги тўсиқ борлиги ва у 2 сида хам ёқут ва маржонлар борлигини хисобга олиб, бу хато деб иддао қилмоқда. Сабаби маржон (коралл) фақат шўр сувда яшай олади. Чучук сувда яшай олмас экан. Шунга раддия сифатида сўрамоқчиман, маржон бу айнан кораллми? Шу мавзуда илгари бирор илмий иш учратмаганмисизлар?
– Ва алайкум ассалом! Ояти каримадаги “منهما” - “у иккисидан” жумласидан мурод “منمجموعهما” - “иккисининг жамланмасидан” деганидир. Шунга кўра, икки денгиздан бирор-биридан дур ва маржон чиқса жумла тўғри бўлаверади. Бошқа бир ояти каримада ҳам ҳудди шу услуб ишлатилган: “Эй, жин ва инс жамоалари, сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сизга айтиб бермадиларми, сизларни ушбу кунингизга дучор бўлишингиз ҳақида огоҳлантирмадиларми?” (Анъом сураси 130-оят). Ушбу оятда “رسلمنكم” - “ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар” дейилмоқда, аммо пайғамбарлар фақат башардан бўлишган, жинлардан эмас. Юқоридаги каби маъно ирода қилингани туфайли ушбу оятдаги жумла ҳам тўғри ҳисобланади. Валлоҳу аълам!