Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воқеа сурасини ўқиётганда бойликни ирода қилиш жоизми?

00:00 / 08.02.2007 | eski savollar | 5011

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Ҳар кечада воқеа сурасини китобдан ўқийман. Лекин ҳали ёд олганимча йўқ. Саволлар:-Китобдан ўқиш жоизми?
-Воқеа сурасини ҳар кечада ўқийдиган одам, Аллоҳдан фақат бойлик сўраётган бўлиб чиқадими?
-Агар фақат бўйлик бўлса, унда банда оҳиратдан бенасиб бўлиб қолмайдими?
Мени ниятим фақат ҳадисда ёзилганидек, фақат ҳалол бойлик, Аллоҳ рози бўладиган бойлик, охиратимга ҳам бу дунёимга ҳам зарар қилмайдиган бойлик. Шунга сизнинг маслаҳатингиз керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Китобга қараб тиловат қилса бўлади. Ўша сураи каримани тиловат қилаётганингизда бойлик асосий ниятингиз бўлиб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Уни ўқиш ҳақидаги ҳадисга амал қилишни ният қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat