Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савол

00:00 / 06.05.2012 | eski savollar | 2337
ассалому алайкум кори ака сизга бир савол билан мурожат килмокчиман .мени 3 нафар углим бор каттасининг еши 6 да шулардан бирини сизга ухшаган кори килиб тарбия килмокчи эдим.аллохга шукурлар булсинки масжидларга хизмат килиб турамиз лекин биз ишлаган масжид имомларига углимни шогирдликка олинг деб мурожат килсам хозир буни иложи йук дейишяпти .шу борада бирор маслхат бераолсангз бехат хурсанд килган булар эдингиз.аллох рози булсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум асслом.Ҳозирча оилавий имконият доирасида таълим беришга ҳаракат қиласиз. Биринчи бўлиб ҳарф танитиш, ўқиб таний олмаса, ёздириш билан ўргатиш керак. Агар ҳарф таниш ёшига, яъни олти ёки етти ёшга етмаган бўлса, қисқа сураларни оғзаки ўргатиб турилади. Ҳарф танигандан кейин уларни яна бир бошқа ўтказилади. Бу орада замонавий имкониятлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Компютор ёки дискли мосламаларда болага ёд олдирилмоқчи бўлган суралар тиловатини эшиттириш ҳам катта ёрдам беради. Бола ҳарф таниб, саводи чиққач, ўқишлари ўзи юришиб кетади, иншооллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat