Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Хазрат оила аъзоларимга, танишларимга исломни ёйишда ўзим ўқиган китобларда келган ҳадисларни ёки бўлган воқеаларни айтсам, мисол учун таҳорат олиш одоби ёки намоз ўқиш тартиби каби масалаларга. Фатво бергандек бўлмайманми? Анвар қори домла ҳар нарсага ҳам фатво берилавермайди, фатвони уламолар беради деб айтдилар. Агар бирор инсон намоз ўқишни билмаса, мен унга "имомлардан сўра" десам, унга ёрдам қилиш ўрнига ўзимни олиб қочган бўлмайманми?