Бир ака илтимос қилгандилар. Иқтибос: Биз оилада 3 ўғил 2 қиз. Мен энг катта фарзандман. Ота-онамиз ҳаммамизни уй-жойли қилишган. Менга 10 сотихли катта ҳовли беришган. Кенжа укам ота-онам билан 3 сотихли уйда яшайдилар. Сингилларимизга меросни мен бераманми ёки ота-онам билан яшаётган укамми? Яна бир укам чет элда сафарда. Унга ҳали уй-жой қилишмаган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мерос ота-она вафот этганда улардан қолган нарса бўлади. Уларнинг тириклигида берган нарсалари совға бўлади.