Ассалому алайкум! Бу саволни беришга мажбур бўлдим. Агар савол нотўғри бўлса узр сўрайман. Яқинда мен касал бўлдим геморрой(бавосил). Мажбурий равишда операция қилдирдим. Аммо операциядан олдин бир нарса бўлди. Операция вақтида ёрдамчи аёл докторлар ҳам бор эди. Операция қилиш учун ўша аврат жойларимни ҳам аёл докторлар кўрди. Савол: менга бу вақтда гуноҳ ёзилганми?
– Ва алайкум ассалом! Эркак кишининг авратларига қарашлари мумкин эмас эди. Сиз шуни қасд қилмаган бўлсангиз ва сизнинг ихтиёрингиз содир бўлган бўлса гуноҳкор эмассиз. Валлоҳу аълам!