Ассалому алайкум! Мен одамларни умра ибодатига олиб бораман хар 1-2ойда. Борганимда танишлар ва бегоналар каба олдида дуо қилиб беринг дейди, яъни бизни Аллоҳдан ўша ерга чақиришини сўранг, фарзандларимизга шифо сўренг ва бошқа истакларини Каъба олдида дуо қилиб сўраб беришими хохлашади дуо қилиб айтганларини сўраб бериш тўғрими? (Ман имом эмасман гидман)
– Ва алайкум ассалом! Дуо қилиш учун имом бўлиш ёки аҳли илм бўлиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!