Ассалому алайкум! Тур фирма орқали Умра сафарини режалаштириб шартларини оғзаки келишиб олган эдик, барча тўловлар амлаган ошгандан кейин фирмани айби билан келишган кунда сафар амалга ошмади, бошқа келишувлар(гостиница ва жойлашувлар) келишилган шартларда амлага ошира олмаслигини айтишди. Сафар учун Умра визасини тўловини фирма олиб қолишга хақлими? Мен бошқа фирма орқали 2-2,5 млн сўмдан қимматга сафар қилишимга тўғри келди?
– Ва алайкум ассалом! Келишилган визани олиб берган бўлса ўшанинг пулини олиб қолишга ҳақли. Валлоҳу аълам!