Ассалому алайкум! Бир дугонам бор эди, ҳижобли эди. Унаштирилди, кейин мен уни унашилган йигити билан савдо марказида қўл ушлашиб юрганини кўрдим ва унга сен ҳижобда эдинг, ҳижобли бўлсанг ҳам бўлмасанг ҳам барибир бу қилаёткан ишингиз хатоку, сен буни гуноҳлигини билардингку деганимда, у айтдики, биз уйдагилардан яшириқча никоҳ ўқитиб олдик, чунки буни йигитим истади лекин жиддий нарсалар қилмаяпмиз, шунчаки эркалаши учун, кўзига чиройли кўринганимда юзимдан шунчаки ўпиб қўйиши, ва қучоқлашни истагани учун буни қилдик, мен уларга тўйдан кейин диганимда, улар йўқ кутолмайман деб, икки киши гувоҳлигида домлани ёнига олиб борди, кейин никоҳдан ўтдик деди, ҳалол бўлиши учун, шунинг учун бу ҳалол деди, лекин бизда одати бўйича тўйдан бир кун аввал никоҳ ўқилади, оилангиз олдида буни қандай айтасиз, яни биз никоҳдан ўтиб бўлдик деёласми десам, у айттики биз уларнинг кўзи учун яна никоҳдан ўтаверамиз деди. Лекин буни никоҳ ўқиган домла билмас экан. Биз бошқа домлага ўқитамиз деди. Илтимос менга билдиринг, буни ҳукми қандай бўлади. Икки марта ҳам никоҳ ўқилаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ боғланган. Лекин бундай қилмаслик керак. Ўзи унаштирилгач вақтни чўзмай тўйни тезлаштириш керак. Аввалдан никоҳ ўқитиб олиб, тўйгача никоҳланволиб юриш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Икки томон келиша олмай қолиб тўй бекор бўлган ва қиз талоғини олмай ёки ҳали иддаси тугамай бошқага никоҳланиб кетган ҳолатлар ҳам бўлган. Иккинчи марта никоҳ ўқилишининг эса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!