Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадис ҳақида

10:45 / 13.12.2023 | Abdulaziz | 528

Ассалому алайкум! (Бир куни) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким охиратда ҳисоб-китоб қилинса, азоб тортади»,— дедилар. Шунда Оиша онамиз: «Аллоҳ таоло ояти каримасида «Кейин ҳисоби ясир (энгил ҳисоб) қилгаймиз» деган эмасмиди?» — дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу бандаларга бир эслатиб қўйишдир. Аммо кимки ҳисоб-китобга рўбарў қилинса, ҳалокатга учрагай»,— дедилар». шу ҳадисга чуммадим. ҚИёматда Ҳамма ҳисоб китоб қилинади шекил Валлоҳу алам. Лекин бу ҳадисда ҳисоб китоб қлинган ҳалокатга учрагай дийилвотти. шу ҳадиси шархлаб берсела илтимос


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳисоб‑китоб қилинадиган ҳар бир киши ҳалок бўлмай қолмайди», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ мени фидойингиз қилсин! Ахир Аллоҳ азза ва жалла: «Аммо кимнинг китоби ўнгидан берилса, у албатта, енгилгина ҳисоб‑китоб қилинади», демайдими?» дедим. У зот: «Ана ўша намоён этиш бўлиб, (амаллари) уларга намоён этилади. Бироқ кимнинг ҳисоб‑китоби муноқаша қилинса, ҳалок бўлади», дедилар».
Изоҳ: «Ҳалок бўлиш» деганда азобга қолиш назарда тутилган, зотан, охират азоби ҳақиқий ҳалокатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «енгилгина ҳисоб‑китоб қилинади», деган жумлани «Ана ўша намоён этиш бўлиб, уларга намоён этилади» деб тафсир қилмоқдалар, яъни солиҳларга қилган амаллари – яхшиликларию ёмонликлари бир кўрсатилади-ю, аммо уларнинг устида савол‑жавоб, ҳисоб‑китоб қилинмайди. Бу уларнинг нажот топишларининг башорати бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat