Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бир ҳадис ўқигандим, мазмуни қуйидагича : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл киши аёл кишини эркак киши эркак кишини авратига қараса, Аллоҳнинг лаънати бўлсин” деб марҳамат қилганлар. Мен тиббиёт олийгоҳида ўқийман, касбиб юзасидан илм олишим ва ўрганишим шарт бўлган ҳолатларда эркак кишининг ҳам аёл кишининг ҳам авратига қарашга мажбур бўляпман. Бундай ҳолда гуноҳкор бўламанми? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Эҳтиёж бўлмай қарасангиз гуноҳкор бўласиз. Илм олиш мақсадида, энг охирги ҳолатда бўлса гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!