Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирги пайтда интернетда онлайн ўйинлар жудаям кўпайиб бормоқда. Мана шу онлайн ўйинлар орасида Виртуал фермерлик бор, яъни у ўйинда фермерлик қилинади, албатта худди ҳаётдагидек (ҳақиқий) пул тикилади оборотга, виртуал чорва моллари боқилади ва унинг берган маҳсулотини сотиб пул ишланади. Виртуал чорва моллари орасида чўчқа ҳам бор. Саволим шундан иборат: мана шундай сайтларда пул ишлашда шариат ҳукми қандай бўлади?