Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оятни тахоратсиз айтиш.

17:37 / 04.10.2022 | MUNISA | 1095

Ассалому алайкум! Мен доим ҳам тахоратда бўлмайман. Лекин энг катта орзуларимдан бири бутун умримни тахоратда ўтказиш. Намоз вақти кириши билан тахорат қиламан, базан жойнамозга етиб боролмай тахоратим бузилади. Кўп ичим дамлагани сабабли. Ҳар намозга тахорат қилишга уринаман.Ўзимни сохиби узр деёлмайман чунки ора сирада бир ҳафтада бир яхши ҳам бўлиб қоламан. Шундай холатимдаям мен намоз пайти ел чиқиб тахоратим бузилсаям намозни давом эттирайми ёки бориб яна тахорат қилайми? 2). Бетахорат холатимда доим Оятал Курсий, зикрлар ва бази оятларни айтиб юрсам бўладими? Фотиҳа сурасидаги "Ийяка набуду ва ийяка настаин" оятини ўзини базан негадир жуда кўп айтавераман, шу ишим жоизми? Шуни айтсам елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлади. Ундаям бетахорат бўламан кўпинча. Мен шайтон васвас қилиб тахоратимга зиён беряптимикин деб жуда ўкинаман. Йўл йўлакай дарахтларни айниқса тут, қушларни кўрсам "сизларга Аллаҳнинг саломи бўлсин" дейман, бу ишим нотўғрими? Аллаҳнинг саломи фақат инсонларгами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қуйидаги мақолаларни ўқиб ўзингизни соҳиби узр ҳолатига тушасизми йўқми аниқ билиб олинг. Агар тушмасангиз ҳар таҳоратингиз бузилганда янгилашингиз лозим.

2). Қуръон қироат қилиш ва бошқа зикрларни айтиш учун таҳорат шарт қилинмаган.

3). Уларнинг ўрнига сиз таниган-танимаган инсонларга салом беринг. Ўсимликлар ва ҳайвонларга салом беришдан манфаат борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat