Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласи

15:05 / 14.12.2023 | Мурод | 931

Ассалому алайкум! Аёлим билан телефон деб кўп жанжаллашамиз, охирги жанжалимизда мени рухсатимсиз телефон ишлатсанг талоксан деб айтдим (ичимда бир талокни ўйлаб айтдим, чунки айрим сабабга кўра 3 йил олдин бир талок орамизга тушган). Мақсадим мани рухсатимсиз телефон тутмасин (телефон қилмасин ва интернет ишлатмасин) деган ниятта қигандим. Шундан кейин онаси, опаси, ўғлим ёки яна кимгадур телефон қилишдан олдин мандан рухсат сўраб телефон қилди. Лекин бир куни билсам мандан сўрамасдан мени онамга телефон қилиб гаплашибти хол ахвол сўраган ман бунга қарши эмасман лекин онамга телефон қилишига розиман лекин унга шуни айтмаганман. Саволим: шу юз берган холатда талоқ тушганми ёки йўқми? Тушган бўлса жами 2 талоқ бўлдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Бундан аввал бир талоқ тушган бўлса энди буниси билан жами иккита талоқ бўлибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat