244-9981 Ассалому алайкум! Биламизки она мўтабар, онанинг гапи ўғил учун қонун. Лeкин катта ёшдаги, оилали ўғил ва унинг онаси ўртасидаги муносабат қандай бўлиши кeрак? Ислом ҳар бир нарса учун ўз шариати қонунини бeлгилаганку, бу борада ҳам борми? Айнан Улар ўртасидаги уят ва чeгаралар. Масалан фарзанд ўзини фарзандманку дeб эркаланиб ички кийимда юриши, онасини ҳар хил ушлашлари? Ноўрин уятли бўлса узр сўрайман.Агар талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бу каби гапларни айтишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлсинлар.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади :
وَإِذَا بَلَغَ الْأَطْفَالُ مِنكُمُ الْحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأْذَنَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
59. Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганларидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир. Балоғатга етган ўғил-қизлар улардан олдин изн сўраб юрган катта кишилар каби, ота-оналари ва бошқалар ҳузурига изнсиз киришлари мумкин эмас. Ривоятларда келишича, саҳобаи киромлардан бири ушбу оят нозил бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб: – Эй Аллоҳнинг Расули, менинг онам қариб қолган, мен унинг хизматини қилиб тураман, ҳар кирганимда рухсат сўрашим керакми? – деганида, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Нима, бўлмаса, онангни кийимсиз ҳолда кўрмоқчимисан?! – деганлар. Айнан шу мулоҳаза туфайли, балоғатга етган болалар бир оила аъзолари бўлсалар ҳам, бир-бирларининг ҳузурларига киришдан олдин изн сўрашлари жорий қилинган. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/oilam-turmush/nikoh-taloq/652-urmati-musokharat.html