Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Саудия Арабистонида ишлайман. ИншаАллоҳ яқин кунларда аммам турмуш ўртоғи билан бирга умра сафарига келиш арафасида. Бу хабарни эшитканимдан сўнг онамни ҳам улар билан бирга келишларини режалаштириб турипман. Аммо баъзи бир саволлар мени қийнаяпти. 1-маҳрамлик масаласи. Агар онам ҳам келадигон бўлсалар менинг уларнинг олдига боришим масаласи аниқ эмас. Иш жойимдан рухсат бермаслиги мумкин. Аммам опамни келин қилганлар яъни улар билан қудалик алоқаларимиз ҳам бор. 2-билишимча уйдагилар банкдан фоизга пул олишган(кредит) ва уни узишни давом этишяпти. Шундай ҳолатларда ҳам онамни умрага олиб келсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар аввал қарзларингизни узинглар. Умра молиявий ва жисмоний жиҳатдан унга қодир бўлганлар учун суннати муаккададир. Қарздорларга эмас. Валлоҳу аълам!