Ассалому алайкум! Қўшним кўпчиликдан қарз. Уни устига кредит хам олган, ўзи касалманд бўлиб қолди. Дориси хам анчагина қиммат. Энди ёрдам қилиб пул берилса қизи ўғлига суннат тўйи қилаётгани учун набирасига кооотта новвос олиши, қуда томонни кийинтириши. Хуллас бойлардек қуда томонга нарса юбориши керак экан. Эри жуда кўп ичади. Ўзи шундай танг ахволда турган қўшнимникига онамни киргазиб қудаси билан келишсин, озроқ нарса жўнатишга кўндириб чиқинг деб киргазсам, онамга бўлмайди, тилим қисилади дебди. Пул берса керакли жойга сарфлай олмаяпти. Қўшнилар қарз хам бермай қўйишди. Бундай одамларга қандай ёрдам беришимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Токи исроф нималигини тушуниб етгунича ўз ҳолига қўйиш керак. Валлоҳу аълам!