Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўшни савдогар

22:58 / 09.12.2022 | Nizomiddin | 667

Ассалому алайкум! Мен бозорда савдо қиламан. Шеригим бор. Рўпарамизда худди биздек савдо қиладиган қўшни савдогар ҳам бор. У ҳам бизникидек маҳсулотлар сотади. Савдо вақти бизга бирон харидор келиб бирон маҳсулотнинг нархини сўраса мен нархини айтаман масалан 60 минг. Рўпарамдаги қўшни қулоқ солиб пойлаб туради мен айтган нархни билиб ўша харидор унга борса атайлаб 58 минг дейди. Ёки ундан ўша товарни нархини сўраса сўрайди қанча деди деб бунча деди деса у тушириб менда мунча деб пуллаб юборади. Мен бу холатга унчалик этибор бермайман. Лекин куп холатта харидор билан савдолашиб турганда харидор анча мунча нарсани биздан олиб турганида харидор қизиқиш юзасидан савдони ўртасида ундан хам ўша товарларнинг нархини сўраб кўради у қўшним эса атайлаб мен айтган нархни билиб олиб мендан тушиб айтади. Кейин кўп харидор олаётган товарлариниям олмай айниб унга ўтиб кетади. Ёнимдаги шеригим қўшнимни шунақа қилаверганидан кўп асабийлашиб қоляпти. Сиз азизлардан саволим шуки қушни савдогарнинг қилаётган иши тўғрими бу ишнинг хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири бировнинг савдоси устига, у баҳолашишни тугатмай туриб савдо қилишдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَبِعِ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ، وَلَا يَخْطُبْ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ إِلَّا أَنْ يَأْذَنَ لَهُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «لَا يَسُمِ الْمُسْلِمُ عَلَى سَوْمِ أَخِيهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Фақат унга ўзи изн берса, майли», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган. Бошқа бир ривоятда:
«Мусулмон ўз биродарининг савдолашиши устига савдолашмасин», дейилган.
Ушбу ҳадиси шарифда савдода содир бўлиб турадиган икки хил ишдан наҳ­йи қилинмоқда:
1. Бировнинг битирган савдоси устига савдо қилиш.
Бу икки хил кўринишда бўлиши мумкин:
Биринчи кўринишда бировдан нарса сотиб олган одамга: «Савдонгни бузиб, нарсасини қайтариб бер, мен сенга худди шу нарсани арзон нархга бераман», дейди.
Иккинчи кўринишда эса: «Бировга нарса сотган одамга: «Савдонгни бузиб, нарсангни қайтариб ол, мен сенга ундан кўра кўпроқ пул тўлайман», дейди.
Бу кишилар ўртасида келишмовчилик, уруш-жанжал келтириб чиқарадиган бузғунчиликдан иборат ишдир. Эркин бозор қоидасига, одамларнинг баъзилари баъзиларидан фойда олишига зид нарсадир. Шунинг учун ҳам бу нотўғри иш шариатда ман қилинган.
2. Бировнинг савдолашиши устига савдолашиш.
Яъни бир киши бир нарсанинг устида савдолашиб қўйди, ҳали бир йўла сотиб олгани йўқ. Шунда бир одам келиб, сотувчига: «Менга сотсанг, ундан кўп нарх бераман», дейиши мумкин эмас. Ёки харидорга: «Менинг худди шу савдолашган нарсангга ўхшаш нарсам бор, сенга арзонга бераман», дейиши мумкин эмас. Савдо битса, битиб кетди, битмаса, учинчи киши ўз мақсадини айтса бўлади. Бу ишда ҳам бошқаларга зарар келтириш борлиги учун ҳаром қилинган.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бозор ва савдо соҳасида келиб чиқадиган кўпгина уруш-жанжал, келишмовчиликларнинг асосий сабабларидан бири ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган масаладир. Кишиларнинг Ислом таълимотларидан бехабарликлари, хабардорларнинг мазкур таълимотларга амал қилмасликлари оқибати нима бўлишини шундан ҳам билиб олаверсак бўлади. Валлоҳу аълам!

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китобидан


Топ рейтинг www.uz Openstat