Ассалому алайкум! Мени саволим шундан иборатки, мен 3 ойлик онлине терйдинг ўқув курсини сотиб олган эдим. Мана 3 ой бўлдики ўқув курсининг сайтидан 15% ини кўриб болдим. Бунга сабаб ишларим Жуда копайиб кетди, ва бу Соҳа мен ун эмаслигини тушундим. Курс эгаларидан шароитимни айтиб пулни бир қисмини чегириб қолиб қолганини қайтаришни сурадим. Сабаби қарзларим копайиб кетганлиги. Улар Эса қайтармаслигини айтди. Улар мени сайтдан блок қилиб қуйишса қолган дарсликларни ўрганолмайманку ахир. Савол: мени шу ишим шаран жоизми? Ким ҳақ бу маслада?
– Ва алайкум ассалом! Курс келишилган ва ваъда қилингандек сифат ва шаклга эга бўлса сиз уларни гарчи охиригача кўра олмаган бўлсангиз ҳам тўлиқ пулини беришингиз лозим. Валлоҳу аълам!