Ассалому алайкум! Тахоратдаги нуқсон билан намоз ўқиса бўладими? Мисол: юзни баъзи жойига сув тегмаса
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратдаги нуқсон унинг фарзларида бўлса таҳорат дуруст бўлмайди. Юзни ювиш фарз. Агар сиз ёзгандек қилиб таҳорат олса таҳорати адо бўлмаган бўлади. Таҳоратсиз намоз ўқиса намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!