Ассаламу алайкум! Мен таҳорат борасида жуда қийналиб қолдим ва бу масала мени анчадан бери қийнаб келади, хаттоки буни деб базида намоз ҳам қолиб кетади. Мен таҳорат қилиб бўлиб олатни учида бир оз суюқлик кўраман (кам миқдорда) ва кейин уни ювиб ташлаб бошидан таҳорат оламан. Лекин у нарса яна ва яна қайтарилади. Шу тариқа таҳоратни 2-3-4 маротаба қиламан ва шунда ҳам ўша суюқлик чиқаверади. Бу мени жуда коп вақтимни ва ишончимни кетказади ва намоз ҳам қолиб кетади. Бу иш масалан 10 маротаба таҳорат қилсам 6 ёки 7 тасида бўлади ва қолган 3 ёки 4 мартасида у суюқлик чиқмайди. Ҳожат чиқса ҳам чиқмаса ҳам бўлаверади. Мен жуда ҳам қийналиб қолдим. Бу суюқлик таҳоратни кетказадими?
2). Бу вазиятда нима қилай? Хозирги аҳволдан келиб чиқиб қандай йўл тутай? Хозир кўчага ҳам чиқиб бўлмайди. Қандай ибодатларни адо қилай? (Илтимос яхшилаб чунтириб жавоб беринг)
3). Хозир мен сохиби узур хисобланаманми? Лекин у суюқлик 10тадан 6-7тасида чиқади.
– Ва алайкум ассалом! 1). Биричидан уни ювиш шарт эмас.
2). Ўша тешикка пахта ёки қоғозни майдасини тиқиб олсангиз битта таҳорат билан хоҳлаганча намоз ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!