Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўзи оператсия бўлган одам

15:30 / 12.04.2018 | Tolibi Ilm | 2320
Ассалому алайкум! Мен яқинда кўзимни операция қилдирдим, кўз ёш каналим беркилиб қолганлиги сабабли бурун суягини тешиб операция қилишди ва менга маълум кун давомида бурунга сув тортмай туришни айтишди. Шу холатда ғусл вожиб бўлса қандай йўл тутилади? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ғусл қилинганида бурунни ачишгунча чуқур сув олиш шарт эмас. Бурунни юмшоғигача сув олинса кифоя. Ачишгунча сув олиш мустаҳаб холос. Халқ орасида уни фарз деб тушуниб олишган. Бу хатодир. Кафтга сув  олиб, бурунни кириш қимини намлаб тўкиб юбориш ҳам кифоя қилади. Агар бу ҳам мумкин бўлмаса, унда устидан масҳ тортиб қўйилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat