Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳмад Яссавий ҳақларида

04:05 / 06.12.2015 | bahtiyor shamsiev | 3324

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, саволларимга ойдинлик киритаётганларингиз учун ташаккур. Бир ака билан суҳбатлашиб тургандим, у киши Аҳмад Яссавий ҳақларида “Аҳмад Яссавий жуда катта олим бўлганлари учун 63 ёшга кирганларида, пайғамбар ёшига кирдим, бас бошқа яшаш менга ҳаром деб, қабр қазиб кириб кетибдила. Аллоҳ у кишининг умрларини узоқ қилиб, у киши қабр ичида 63 йил ҳеч нима емай яшаб, сўнг ўлган. Шунча вақт у кишини Аллоҳнинг Ўзи тўйгизга. Шунинг учун 63 йил қабрда яшай олган. У кишининг “Ҳикмат” номли китоблари динимизда Қуръон ва суннатдан кейинги кучли китоби ҳисобланади” деди. Мен “бу ақлга сиғмайдиган нарсаку” десам, “диндан чиқибсан” деди. Илтимос шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангизлар. Дуо қилсангизлар Аллоҳ мени адаштирмасин. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улуғ зотлар вафот топганларидан кейин улар ҳақида турли ривоятлар вужудга келади. Баъзилар ҳақиқат, баъзилари эса тўқима бўлади. Аҳмад Яссавийдек зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жамоатга қатнашиш суннати муаккада” деб турсалар, у кишининг суннатларига қарши чиқишлари улуғликларига эмас, суннатни тарк қилувчи киши эканлигига далолат қилиб қолмайдими? Узлат қилишларига келсак, буни “Ғолабатул ҳол” дейилади. Киши бундай ҳолларда узрли бўлиб, ўзгалар бунга эргашишлари жоиз эмас. “Акангиз”нинг ҳикоясининг жавобида “Бу ақлга сиғмайдиган нарсаку” деса диндан чиқадиган бўлса(ҳолбуки диндан чиқмайди), у кишига бу ҳикояни гапиришнинг ўзи ҳалол бўлмайди. “Акангиз”га бировларни “диндан чиқибсан” дейишга ким ҳуқуқ берибди? Динимизда бировга “Сен кофирсан ёки диндан чиқдинг” деб ҳукм қилинмайди. Мабодо куфр сўзни эшитган тақдирда ҳам “Бундай дейиш ёки бундай қилиш куфр саналади” деб огоҳлантирилади. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol-40291/

Топ рейтинг www.uz Openstat