Ассалому алайкум! Мен бир корхонада тикувчи бўлиб ишлайман. Аммо бошлиқлар свет йўқ вақтлари ташқарида бетон қуйдиришади, ғишт ташитишади. Шу тўғрими, нотўғри десам бошқа одамлар уларни хаққини ейапсан дейишяпти.
– Ва алайкум ассалом! Келишувга боғлиқ бўлади. Келишув бўйича сиз бошлиқларнинг ҳамма буюргани ишини қилишга рози бўлган бўлсангиз, айтган хизматларини қилишингиз керак бўлади. Лекин фақат тикувчилик ва унга тааллуқли вазифага келишган бўлсангиз унда бошқасини қилиш сизнинг мажбуриятингиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!