Ассаламу алайкум! Янги намозга кирганман. Қандай одамларни “Муфтий”, “Шайх” ва “Қози” дейди? Буларни яхши ажратолмайман. Шу хусусида тушунча берсангизлар. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Фатво берувчи кишини муфтий, маҳкамада, ҳозирги тил билан айтгандаги судяни қози дейилади. Шайх ёши кекса, буюк шахсларга ишлатилиб, умуман диний унвон эмас. Валлоҳу аълам.