Ассаламу алайкум! Қўшниларимиз кўпинча бизда бор нарсани сўраб келади. Мен бермоқчи бўлсам, дадам “берма” дейди. Лекин баъзида қўшнимиз ҳам олган нарсасини қайтариб бермайди. Балки дадамнинг жаҳллари ўшанга чиқиб, “берма” дейдими. Лекин мен дадамга Қуръони Каримда ҳам, ҳадисларда ҳам “қўшниларингга ўзингда бор нарсаларингни беринглар деган” деб тушунтираман. Қўшни билан яхши муомалада бўлиш, мусулмон учун фарз бўлса керак менимча. Энди мен баъзи нарсаларни қўшнилар сўраб келса дадамга айтмай берсам бўладими? Яъни, отамнинг рухсатисиз берсам бўладими? Хонадоннинг боши барибир дадам, яна уларни ранжитиб гуноҳкор бўлиб қолмай. Жавобларингизни кутаман. Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин, ишларингизда Аллоҳ Ўзи ёрдамчи бўлсин. Омийн. Биз дуодамиз, сизлар ҳам дуо қилиб туринглар.
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-27435/ Валлоҳу аълам.