Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Опа-укалар орасидаги қарз

11:32 / 16.09.2015 | MuslimQUVA | 3232

Ассаламу алайкум! Аввал излаш хизматидан излаб топдим, лекин яхши тушунмадим. Ука бундан 8 йил муқаддам машина (дамас) олаётиб опасидан пул сўрайди, шунда опа унга ўша пайт олган машинасининг учдан бир қисмига тенг пул беради ва “қачон ўғлим машина олганда қайтарасан” дейди. Орадан 8 йил ўтиб ўғил вояга етиб пулни сўраганда, қанча бериш тўғрисида келишмовчилик келиб чиқди. Шу ҳолатда ука-опага қанча қайтаради? Ўша пайт машина 4,5 милионга олинган ва опа учдан бирини берган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз “Учдан бирига шерикман” деб берганингизда эди, ўша олинган машинанинг учдан бирига шерик бўлар эдингиз. Мабодо қанчага сотилса ҳам учдан бирини олишингиз мумкин эди. Сиз қарз берган бўлсангиз шаръан берган қарзингизни миқдорчасини олишга ҳақлисиз. Ортиғини талаб қилишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat